Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлига. «Навбаҳор» «Машъал»ни мағлуб этди

Баҳо:
+5 | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувда «Навбаҳор» Тошкентдаги "Олимпия" стадионида «Машъал»ни қабул қилди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган баҳсда наманганликлар 2:1 ҳисобида устун келди.

Ўйин бошланиши билан ташаббус мезбонлар томонида бўлди. «Навбаҳор» тўп назорати ва ҳужумларда фаоллик кўрсатган бўлса-да, дастлабки дақиқаларда вазиятларни голга айлантиришда қийналди. 15-дақиқада меҳмонлар гол урган эди, аммо у офсайд сабабли инобатга олинмади.

23-дақиқада Умар Адҳамзоданинг хавфли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 35-дақиқада эса Саидазамат Мирсаидов қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Ниҳоят, 37-дақиқада ҳисоб очилди — Муҳаммадали Усмоновнинг қанотдан йўллаган узатмасини Диёр Холматов аниқ зарба билан дарвозага жойлади. Орадан беш дақиқа ўтиб, «Навбаҳор» устунлигини мустаҳкамлади: Адҳамзоданинг узатмасини Усмоновнинг ўзи голга айлантириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда «Машъал» фаолроқ ҳаракат қила бошлади ва 60-дақиқада Влатко Стояновски ҳисобни қисқартирди — 2:1. Шу голдан сўнг ўйинда интрига яна қайтди.

«Навбаҳор» эса жавоб ҳужумларини давом эттирди. 70-дақиқада Алекс Фернандес ва Русланбек Жиянов қулай вазиятда бир-бирини тушуна олмай, яна бир яхши имкониятни қўлдан чиқаришди. Қолган дақиқаларда мезбонлар бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ ҳисоб ўзгармади.

Учрашув сўнгги дақиқаларида «Машъал» босимни оширишга уринди, аммо «Навбаҳор» ҳимояси ишончли ҳаракат қилди. Натижада, наманганликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим 3 очкога эга бўлишди.

Суперлига - 2026. 5-тур
«Навбаҳор» - «Машъал» - 2:1 (2:0)
Голлар: Диёр Холматов (37), Муҳаммадали Усмонов (42) - Влатко Стояновски (60).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:44, 03.04.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик