Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Мурод Исмоилов: «Жамоа ҳам Кубокдан, ҳам чемпионликдан маҳрум бўлганидан афсусдаман»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Пахтакор” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот ажуманининг дастлабки қисмида “Пахтакор” устози Мурод ИСМОИЛОВ ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

— Ўйин ниҳоятда шиддатли чиройли кечди. Ўйингоҳга келган мухлислар баҳсдан завқ олишди, деб ўйлайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, тенг курашлар остида кечаётган бир пайтда тўп кутилмаганда ҳимоячимизни қўлига тегди ва ҳакам ҳақли пеналти белгилади. Бу футболчиларимизни руҳиятига бироз таъсир қилди. Шунга қарамай иккинчи бўлимни ўз назоратимизга олиб, тўп киритиш учун ҳаракат қила бошладик. Аммо иккинчи 11-метрлик зарба бизга катта зарба бўлди.

“Насаф” ҳозирги кунда чемпионатимизда ёрқин ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири. Рўзиқул Бердиев билан бирга таҳсил олганмиз, бирга тўп тепганмиз. У Қаршида ажойиб жамоани шакллантира олганидан хурсандман. Ўтган йили эсларингда бўлса, айнан Қаршида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Энди эса бунинг акси бўлди. Натижани ҳисобга олмаганда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим.  Ўтган йилги “Насаф” билан бу йилгисининг фарқи? Жамоада бу йил шиддат бошқача. Геворкян ва Юнусов жамоанинг ҳақиқий лидерларига айланишган.

— Ўзбекистон кубоги финалининг доимо пойтахтда ўтишига қандай қарайсиз?
— Бу менимча регламентда мавсум олдидан белгилаб қўйилади. Шу боис бу таклифни раҳбарлар йил бошида кўриб чиқишлари мумкин. Энди буни ўзгартириш қийин масала.

— “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида ҳар йили иштирок этадиган ягона жамоа ҳисобланади. Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг янги мавсумда ОЧЛда қатнашиши катта сўроқ остида қолди. Сабаби чемпионатда ҳам шогирдларингиз айнан “Насаф”дан 10 очокога ортда қолишмоқда. Нима деб ўйлайсиз вазиятни ўнглаш имкони борми?
— Бу ниҳоятда қийин масала ҳозирги кунда. Қолаверса бугунги мағлубиятдан кейин йигитларимизнинг ҳолатини тиклаш ҳам қийин кечади. Айнан шу йилга келиб менинг қўл остимда жамоа кубокдан ҳам, чемпионликдан ҳам маҳрум бўлганидан афсусдаман.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:33, 23.08.2013.
Ўқилди: 5129 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.