Кириш Регистрация

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ракитич Хаби Алонсонинг «Реал»дан кетишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва «Севилья» клубларида ўйнаган собиқ ярим ҳимоячи Иван Ракитич «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Ҳа, бу жуда ачинарли ҳолат. Мен Хабини “Реал”да, айниқса Ла Лигада, узоқроқ кўришни истардим. Бу ерда қайси жамоага мухлис эканингиз муҳим эмас — “Барселона”, “Реал” ёки “Севилья”. Мен чиндан ҳам афсусдаман, чунки у мен учун футболдаги энг муҳим мураббийлардан бири бўлиб қолади.

У қаерга бормасин, албатта муваффақият қозонади. Катта клублардаги босимни тушунаман: у “Леверкузен”да ажойиб ишлади ва шундан сўнг тез орада “Реал”дан таклиф олди. Унинг тезроқ қайтишини умид қиламан. Мен Хабини мураббий сифатида кўришни ва ундан ўрганишни истардим», — деди Ракитич AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни «Реал» клуби Хаби Алонсо билан ҳамкорлик ўзаро келишув асосида тўхтатилганини расман эълон қилган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:34, 04.04.2026.
Ўқилди: 1247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик