Кириш Регистрация

Ҳабиб Нурмагомедов "Атлетико" ва "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди

Баҳо:
+ | -

37 ёшли афсонавий россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов 4 апрель куни Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган "Атлетико Мадрид" ҳамда "Барселона" (1:2) ўртасидаги учрашувни стадиондан кузатди.

Ҳабиб ўйинга таклиф қилгани учун мадридликларга миннатдорчилик билдирди ва "Атлетико" томонидан берилган совға — 7-рақам туширилган номинал футболқа суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Учрашув Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтди. Майдон эгаларидан Жулиано Симеоне гол урган бўлса, каталонияликларга ғалабани Маркус Рашфорд ва Роберт Левандовскининг голлари тақдим этди.

Киритилди: 14:57, 05.04.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик