Кириш Регистрация

«Барселона» «ПСЖ» таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг «ПСЖ»нинг қизиқишлар доирасига тушди.

ElNacional.cat нашрининг маълумотларига кўра, Париж клуби нидерландиялик футболчининг трансфери учун бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 55 миллион евро таклиф қилган. «Кўк-анорранглилар» эса бу таклифга рад жавобини беришди. Каталония клуби де Йонгнинг сотувидан 70 миллион евро ишлаб олмоқчи ва бу маблағни бир йўла тўлаб берилишини талаб қилмоқда.

Френки де Йонг 2019 йилда «Аякс»дан «Барселона»га 86 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи каталонияликлар сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:29, 06.04.2026.
Ўқилди: 1771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик