Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Талабгорлар турнири. Шахматчилар қанча мукофот пули ишлаб топиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Кипрда ўтказилаётган 2026-йилги Номзодлар турнири нафақат шахмат тожи учун йўлланма, балки катта соврин жамғармаси билан ҳам аҳамиятлидир. FIDE томонидан тасдиқланган расмий регламентга кўра, турнирнинг умумий соврин жамғармаси 700 минг еврони ташкил этади. Ушбу маблағ шахматчилар ўртасида эгалланган ўрин ва тўпланган очколарга қараб тақсимланади.

Турнир якунига кўра, кучли учликка қуйидаги миқдорда кафолатланган мукофот пуллари берилади:

1-ўрин учун 70 минг евро;
2-ўрин учун 45 минг евро;
3-ўрин эгаси учун 25 минг евро.

Агар 14-тур якунида шахматчилар бир хил очко жамғарган бўлса, соврин пуллари улар ўртасида тенг тақсимланади. Бунда қўшимча ўтказиладиган тай-брейк натижалари пул тақсимотига таъсир қилмайди. Яъни 14-тур якунига кўра Жавоҳир Синдоров ва Аниш Гири бир хил — 9 очко жамғариб, биринчи ўринни бўлишиб туришибди. Регламент бўйича 1-ўрин учун 70 минг евро, 2-ўрин учун 45 минг евро ажратилган. Жами сумма эса 115 минг еврони ташкил қилади. Шу вазиятда, шахмат тожи учун ким Гукеш билан ўйнашини аниқлаш мақсадида тай-брейк ўтказилади. Кимдир ғалаба қозонади, кимдир ютқазади. Лекин пул масаласида тай-брейк натижасига қаралмайди. 115 минг евро иккала шахматчига тенг бўлиб берилади (ҳар бирига 57 500 евродан).

Ушбу турнирнинг энг ўзига хос жиҳати шундаки, ҳар бир иштирокчи жамғарган ҳар ярим очкоси учун алоҳида 5 минг евро миқдорида бонус олади. Масалан, айни дамда 6 очко билан пешқадамлик қилаётган Жавоҳир Синдоров ҳозирнинг ўзидаёқ очколари ҳисобидан 60 минг евро ишлаб топган. Агар у мусобақада ғолиб чиқса, ушбу сумма ғолиблик учун бериладиган 70 минг евро билан қўшилиб, умумий даромади 130 минг евродан ошиб кетиши мумкин.

Шунингдек, регламентда қатъий интизомий чоралар ҳам кўзда тутилган. Масалан, ўйин бошланишига кечикиб келган шахматчининг мукофот пулидан 500 евро олиб ташланади, 15 дақиқадан кўп кечикиш эса техник мағлубиятга сабаб бўлади. Барча мукофот пуллари турнир якунлангандан сўнг олти ҳафта ичида шахматчиларнинг банк ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилиши белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:04, 06.04.2026.
Ўқилди: 1627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик