Лондоннинг «Челси» клуби ўз таркибини аргентиналик ярим ҳимоячи Валентин Барко билан кучайтиради. Футболчи айни дамда Англия Премьер-лигасининг бошқа бир жамоаси — «Брайтон» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Talksport нашри берган маълумотларга кўра, томонлар олти йилга мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолаш борасида келишувга эришишган. Энди «аристократлар» трансфер масаласини бевосита «Брайтон» клуби билан келишиб олишлари керак бўлади.
Аргентиналик футболчининг «чайкалар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Барко 24 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта голли узатмани ёздириб қўйди.













