Туриннинг «Ювентус» клуби айни дамда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» жамоасида тўп сураётган уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньесни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беришича, 26 ёшли форвард Душан Влаховичга муносиб рақобатчи қидираётган «Ювентус» учун устувор мақсадга айланган.
Нуньес 2025 йилнинг ёзида «Ливерпуль»дан «Ал-Ҳилол»га 53 миллион евро эвазига ўтган эди. Ушбу клубдаги фаолияти давомида у 24 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бироқ, жамоага ҳужумчи Карим Бензема келиб қўшилганидан сўнг, ўйин амалиётининг камайиши ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани уругвайлик футболчини клубини ўзгартириш ҳақида ўйлашга мажбур қилди.
Нуньеснинг «Ал-Ҳилол» билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 25 миллион еврони ташкил этади.













