Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Жозе Моуриньо ғалаба қўлдан чиқарилгач, ҳиссиётларга бой матбуот анжумани ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия чемпионати 28-турида «Каза Пия» билан дурангдан (1:1) сўнг кескин фикрлар билдирди. Ушбу натижа жамоанинг чемпионлик имкониятларига деярли нуқта қўйди.

«Шуни айтаманки: биз шунчаки икки очко эмас, балки чемпионлик учун курашиш имкониятимизни йўқотдик. Энди иккинчи ўрин учун курашда ҳам ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ эмас. Биринчи бўлим менга ёқмади. Танаффусда нимани ўзгартириш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилдим... Чунки орамизда баъзилар борки, улар худди футбол билан яшамаётгандек, ундан нафас олмаётгандек туюлади. Гўёки улар реалликни унутиб қўйишган. Мен уларга математикани тушунтирдим: агар бу ўйинда ғалаба қозонмасак, чемпионлик пойгаси тугайди.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз анча яхшиланди, кўплаб вазиятлар яратдик. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда жамоада бўшашиш кузатилди. Бор кучи билан ўйнайдиган жамоада бўлиши керак бўлган ўша энергия ва «очлик» сезилмади. Учинчи ўрин ҳақида гапирадиган бўлсак, биз қолган ҳамма ўйинларда ютқазсак ҳам бўлаверади шекилли.

Рақиб футболчилари майдонга йиқилиб, вақт чўзишди, ҳакам эса бунга йўл қўйиб берди. Олти дақиқа қўшиб берилгани ачинарли. Судья натижага таъсир қилмади, лекин ёмон ўйинга таъсир қилди. Жамоада ёмон одамлар йўқ, лекин баъзилар борки, банк ҳисоб рақами ва совринларидан қатъи назар ҳамиша «оч» бўлади, бошқалар эса ҳаётга жуда енгил қарашади. Уларга характер етишмаяпти. Бу мени хафа қилади», — деди Моуриньо матбуот анжуманида.

Киритилди: 14:42, 07.04.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик