Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Улуғбек Бақоев: «Гол уришимиз мумкин эди, лекин фойдалана олмадик»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» — «Сўғдиёна» баҳсидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— «Динамо»ни яхши биламиз ва ўйиндан олдин рақибни ўргангандик. Самарқандда яхши жамоа бор, ижрочилари ҳам маҳоратли. Биринчи таймда биз уч-тўртта вазият яратдик. Гол уришимиз мумкин эди, лекин фойдалана олмадик. Иккинчи таймда тўп киритдик, ҳаммаси жойида эди. Аммо қандайдир икки-уч дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятда ўчиб қолдик шекилли, нима бўлганини тушунмадим. «Динамо» якунда мақсадига эришиб ғалаба қозонди, бу билан рақибни табриклайман. Вадим Карленович билан муносабатимиз яхши, гаплашиб турамиз. Футбол шундай ўйин: кимдир ютади, кимдир ютқазади. Футболчиларга ўйин учун раҳмат айтаман, ҳеч кимга эътирозим йўқ. Энди кейинги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.

— Жамоани яқинда қабул қилиб олдингиз ва юқорига кўтаришга ҳаракат қиляпсиз. Жамоангиз бугун яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди, таркиб ҳам ёмон эмас. Лекин биринчи навбатда ҳимоя чизиғини кучайтириш керак деб ҳисоблайсизми?

— Мана сиз яхши жамоа дейяпсиз. Мен ҳеч кимнинг манзилига қарата гапирмоқчи эмасман, лекин фактлар ҳаммасини айтиб турибди. Рақамлар ҳимоя чизиғининг ҳозирги ҳолатини ҳам белгилаб беряпти. Нимаики бор бўлса, шундан фойдаланамиз. Камчиликлар устида ишлаймиз, жамоамизда ўсиш бор. Бугун биз рақибга қараганда яхши ўйин кўрсатдик, фақат вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Кўплаб голли вазиятлар бўлди, бу дегани тўғри йўлдамиз. Бу — футбол, ҳамма хато қилади. Айтиб ўтганимдек, ҳеч кимни муҳокама қилмоқчи эмасман. Вақт ўтиши билан жамоамизда нималар ўзгаришини кўрамиз.

— Кўпчилик Люпчо Дориевни чемпионатимизнинг энг яхши футболчиси деб билади. Ҳар ҳолда буни у ўтган йилги ўйинлари билан исботлади. Аммо кўпчилик уни “Бошковичнинг футболчиси” дейяпти. Бу сизга қандай таъсир қилади? У билан ишлаш қандай кетяпти?

— Дориев яхши сифатга эга футболчи, у инсон сифатида ҳам яхши. Бошқалар қатори уни ҳам ҳурмат қиламан. Ўзаро муносабатимиз секин-аста илиқлашиб боряпти. Яхши футболчи қайси мураббий билан ишламасин, чиройли ўйин кўрсатиши оғир кечади. Чунки рақиб уни ўрганади, футболчилар ёпишга ҳаракат қилади. Нимадир ўхшайди, нимадир йўқ. Бугун унда ҳам иккита вазият бўлди: биринчисида дарвозабон қутқарди, иккинчисида ҳимоячи яхши ҳаракат қилди. Ҳар ўйинда бир хил ҳаракат қилиш осон эмас.

Манба: https://t.me/pfcsogdianauz
Киритилди: 06:51, 09.04.2026.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик