Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Де Дзерби: «Мақсадларимизга эришиш учун бизга энг яхши Ришарлисон керак»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто де Дзерби жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Ришарлисон ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ришарлисон турли позицияларда ўйнай олади. У яхши йигит, кўнгли тоза ва ҳалол инсон. Менга унинг ўйин услуби, менталитети ва муносабати ёқади. Ҳужум чизиғида биз турли ўйинчилардан фойдаланишимиз мумкин, лекин менимча, ўз мақсадимизга эришиш учун бизга Ришарлисоннинг энг яхши ҳолати зарур», — дея де Дзербининг сўзларини келтирмоқда NBC Sports.

Жорий мавсумда 28 ёшли Ришарлисон барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 11:10, 10.04.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик