Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Асенсио Арбелоа ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳақида айтган гаплари туфайли келиб чиққан тушунмовчиликларга нуқта қўйиш мақсадида баёнот берди.

Аввалроқ, мухлислардан бирининг нима учун охирги ўйинларда таркибга кирмаётгани ҳақидаги саволига Асенсио: «Буни Арбелоадан сўрашингиз керак», деб жавоб берган эди. Бу гап ижтимоий тармоқларда мураббий ва футболчи ўртасида низо борлиги ҳақидаги миш-мишларни авж олдирди.

«Нима учун бундан бунчалик муаммо ясаётганингизни тушунмаяпман. Бош мураббий — ўйин учун масъул шахс. Кимни майдонга туширишни ва кимни алмаштиришни у ҳал қилади. Мен унга ва жамоадошларимга нисбатан чексиз ҳурматдаман», — деб ёзди Асенсио ўзининг Х саҳифасида.

Рауль Асенсио охирги марта 6 март куни Ла Лиганинг 27-тури доирасида «Сельта»га қарши ўйинда (2:1) майдонга тушган ва ўшанда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган эди.

Киритилди: 15:39, 10.04.2026.
Ўқилди: 796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик