Кириш Регистрация

"Ливерпуль" "Реал" футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга — келаётган ёзда Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири.

Турли манбаларнинг бир неча бор берган хабарларига кўра, «қаймоқранглилар» мавсум якунланганидан кейин француз бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Журналист Педру Алмейданинг таъкидлашича, ярим ҳимоячининг трансферига Англиянинг «Ливерпуль» клуби «жуда қизиқиш билдирмоқда». Бундан аввал 23 ёшли футболчига Премьер-лиганинг бошқа грандлари ҳам қизиқаётгани айтилган эди.

Transfermarkt талқинига кўра, Эдуардо Камавинганинг нархи 50 млн еврони ташкил этади. Ўйинчининг «қироллик клуби» билан шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:07, 10.04.2026.
Ўқилди: 1506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик