Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Тер Штеген "Барселона"нинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда ижара асосида «Жирона» шарафини ҳимоя қилаётган дарвозабон Марк-Андре тер Штеген «Барселона»нинг Чемпионлар лигасида «Атлетико»дан учраган мағлубияти (0:2) ҳақида гапирди.

«Кўк-анорранглилар» чорак финалнинг дастлабки баҳсида ўз майдонида «матрасчилар»га имкониятни бой беришди. Учрашувнинг 44-дақиқасидан бошлаб Ханси Флик шогирдлари бир киши кам бўлиб ўйнашди — Пау Кубарси тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этган эди.

«Бизда ҳали жавоб ўйини бор. Мен бундай қийин вазиятлардан қандай чиқиб кетишни яхши биламан. Хотиржамликни сақлаш ва олдиндаги иккита ўйинда ғалаба қозониш зарур», — дея тер Штегеннинг сўзларини келтиради Barca Universal.

«Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади. Унгача каталонияликлар 11 апрель куни Ла Лига доирасида «Эспаньол»га қарши дербида майдонга тушишади.

Киритилди: 18:22, 10.04.2026.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик