Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Реал» ва «Барселона» нидерландиялик иқтидор учун курашади

Баҳо:
+ | -

«АЗ Алкмар»нинг 20 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячиси Кес Смит Мадриднинг «Реал» ва «Барселона» клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, нидерландиялик футболчининг ўйинини нафақат Испания грандлари, балки Англиянинг «Ньюкасл Юнайтед», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари ҳам кузатиб бормоқда. «АЗ Алкмар» ўз тарбияланувчисини 45–50 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Кес Смит барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион евро этиб белгилаган.

Қайд этилишича, Смитнинг ўзи Испания Ла Лигасида ўйнашга иштиёқи баланд ва ёшлигида Иньеста ҳамда Мессининг ўйинларини кузатиб, «Барселона»га мухлислик қилганини яширмаган.

Киритилди: 23:17, 10.04.2026.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик