Кириш Регистрация

Салоҳ «Бавария»га ўтадими? Кристиан Фальк тарқалган миш-мишларга нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» юлдузи Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум якунланганидан сўнг мерсисайдликлар сафини тарк этади. Матбуотда африкалик футболчи фаолиятини Мюнхеннинг «Бавария» клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Журналист Кристиан Фальк ушбу маълумотга муносабат билдирди.

«Эберль Салоҳ трансфери мюнхенликлар клубида муҳокама қилинмаётганини очиқ-ойдин тушунтириб берди. Буларнинг барчаси ёлғон», — дея инсайдернинг сўзларини келтирмоқда Teamtalk.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланган.

Премьер-лиганинг жорий мавсумида Муҳаммад 22 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:13, 11.04.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик