Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Мичел: "Реал" кучлироқ эди ва кўпроқ имкониятлар яратди"

Баҳо:
+ | -

"Жирона" бош мураббийи Мичел Испания чемпионатининг 31-тури доирасида Мадриднинг "Реал" жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув якунлари ҳақида фикр билдирди. 10 апрель куни ўтказилган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

"Биз кўп қийинчиликларга дуч келдик, аммо бу ерда бошқача бўлишини кутмаган ҳам эдик. "Реал" кучлироқ эди ва кўпроқ вазиятлар яратди. Биз ҳақиқий руҳий барқарорлик, ақл бовар қилмас ирода ва жанговар руҳни намойиш этдик", — дея Мичелнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

"Вақтимизнинг катта қисмини ҳимояланиш билан ўтказдик ва бу жуда қийин бўлди. Одатий ўйин услубимизни инобатга олсак, бу осон кечгани йўқ — биз ўзимизга хос тарзда ҳаракат қила олмадик. Диққат-эътибор борасидаги жиддий синовдан ўтиб, узоқ вақт давомида бардош бердик", — дея қўшимча қилди "Жирона" устози.

Ушбу дуранг натижадан сўнг "Жирона" 38 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Яна учта клуб ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд ва улар ўз ўйинларини бир оз кечроқ ўтказишади.

Киритилди: 17:32, 11.04.2026.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик