Мадриднинг «Атлетико» клуби Ла Лиганинг 31-тури доирасида сафарда «Севилья»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Акор Жером Адамс пенальтидан ҳисобни очди. 35-дақиқада Хавьер Боньяр гол уриб, мадридликларнинг жавоб қайтаришини таъминлади. Бироқ биринчи бўлим якунида Неманья Гудель «Севилья»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Диего Симеоне шогирдлари (57 очко) Ла Лигада қаторасига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олишди ва турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб туришибди. «Севилья» эса учта мағлубиятдан иборат нохуш сериясига чек қўйиб, 34 очко билан 15-ўринга кўтарилиб олди.
Испания Ла Лигаси. 31-тур
11.04.2026 | 23:59
«Рамон Санчес Писхуан», Севилья
«СЕВИЛЬЯ» — «АТЛЕТИКО» — 2:1
Голлар: Че Адамс 10-пен (1:0), Боньяр 35 (1:1), Неманья Гудель 45+2 (2:1).
«Севилья»: Влаходимос, Салас, Гудель, Кастрин, Осо, Х. Санчес (Суасо, 90+4), Агуме, Ману Буэно (Соу, 70), Рубен Варгас (А. Санчес, 78), Ромеро (Пеке Фернандес, 70), Адамс (Менди, 90+4).
«Атлетико»: Муссо, Пубиль, Мартинес, Диас (Монсеррате, 86), Боньяр, Мендоса (Морсильо, 71), О. Варгас, Баэна, Альмада, Белаид (Лукман, 71), Серлот.
Огоҳлантиришлар: Ману Буэно (36), Х. Санчес (67), Гудель (88), Пеке Фернандес (90) — Диас (44), Баэна (75), Гризманн (75), Морсильо (90).













