Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Жексон «Милан»нинг асосий нишонига айланди

Баҳо:
+ | -

«Челси»га тегишли бўлган ва ҳозирда «Бавария»да ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Николас Жексон фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Мюнхен клуби сенегаллик футболчининг трансферини сотиб олиш ниятида эмас. Шу сабабли, ҳужумчи ёзда ўзига янги жамоа излашига тўғри келади. Topskills Sports UK нашрининг хабарига кўра, Жексон «Милан»нинг трансфер бозоридаги асосий мақсадига айланган. 24 ёшли футболчининг ўзи ҳам «россонерилар» лагерига ўтишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Николас Жексон жорий мавсумда «Бавария» сафида барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шанба куни «Санкт-Паули»га қарши кечган баҳсда (5:0) у битта гол ва битта ассист қайд этди.

Ҳозирда Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:49, 12.04.2026.
Ўқилди: 756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик