Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Компани: «Горецка рекордни ҳужумчилардан тортиб олди»

Баҳо:
+ | -

Орадан 54 йил ўтиб, Бундеслигада голлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди — 2025/2026 йилги мавсумдаги «Бавария» ҳозиргача 105 та гол уриб, ўзининг 1971/1972 йилги мавсумдаги натижасини (101 та гол) яхшилади.

Рекордни янгилаган 102-гол муаллифи «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка бўлди. Ўйиндан сўнг мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани айнан Горецка тарихий голни ургани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ушбу рекордни янгилаб, уни ҳужумчиларимиздан тортиб олгани Горецка учун хос бўлган ҳолат, чунки у доим ўзига ишонади. У мен учун ёш футболчиларга ажойиб ўрнакдир», — деди Компани ўйиндан кейинги интервьюсида.

«Бавария» навбатдаги учрашувини 15 апрель куни ўз майдонида Чемпионлар лигаси доирасида «Реал»га қарши ўтказади.

Киритилди: 09:13, 12.04.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик