Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Диего Симеоне: «Мағлубиятга сабаб «Барселона» билан ўйин эмас»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг «Севилья»га қарши ўйиндаги (1:2) муваффақиятсизлигига изоҳ берди.

Аргентиналик мутахассис асосий таркиб етакчиларининг кўпчилигига дам беришга қарор қилиб, майдонга экспериментал таркибни туширди. Лигада қолиш учун курашаётган рақиб эса «матрасчилар»ни жазолади ва уч очкони қўлга киритди.

Аллақачон сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи ўйин мадридликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

«Сешанба кунги ўйин ҳақида ўйлаганимиз учун ютқаздикми? Йўқ, йўқ. Биз «Севилья» вазиятлардан фойдаланишда совуққонроқ бўлгани учун мағлуб бўлдик. Бизнинг режамиз бор, у ҳар доим ҳам иш беравермаслиги мумкин, лекин мен ундан воз кечмайман», — деди Симеоне матбуот анжуманида.

Киритилди: 11:24, 12.04.2026.
Ўқилди: 1339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик