Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Барселона» Флик қўл остида ўйинларининг учдан бирида йирик ғалаба қозонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Ла Лиганинг 31-турида «Эспаньол»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остида ўтказилган 109 та ўйиндаги 37-йирик ғалаба бўлди.

Германиялик мутахассис даврида «кўк-анорранглилар» «Атлетик» (3:0, 4:0, 5:0), «Валенсия» (7:1, 5:0, 6:0), «Мальорка» (5:1, 3:0, 3:0) ва «Севилья»ни (5:1, 4:1, 5:2) уч мартадан йирик ҳисобда мағлуб этишди. Шунингдек, «Барселона» «Реал Мадрид» (4:0, 5:2), «Жирона» (4:1, 4:1) ва «Вильярреал» (5:1, 4:1) устидан икки мартадан йирик ғалабага эришди.

Бундан ташқари, «Вальядолид» (7:0), «Янг Бойз» (5:0), «Алавес» (3:0), «Бавария» (4:1), «Црвена Звезда» (5:2), «Брест» (3:0), «Барбастро» (4:0), «Бетис» (5:1), «Реал Сосьедад» (4:0), «Боруссия» (4:0), «Олимпиакос» (6:1), «Овьедо» (3:0), «Копенгаген» (4:1), «Леванте» (3:0), «Хетафе» (3:0), «Осасуна» (3:0), «Атлетико» (3:0) ва «Ньюкасл» (7:2) жамоалари ҳам аёвсиз мағлуб этилди.

Флик 2024 йилдан бери «Барселона»ни бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда клуб Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида зафар қучди.

Киритилди: 12:39, 12.04.2026.
Ўқилди: 1038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик