Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Энцо Фернандес «Челси»дан кетишдан олдин яхши таассурот қолдирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес июнь ойида бошланадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан спорт формасини йўқотмаслик мақсадида, Мадридда яшаш истаги ҳақидаги баёнотларидан сўнг клуб билан ярашишга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, аргентиналик футболчининг Жаҳон биринчилигидаги муваффақиятли иштироки ёзги трансфер ойнасида унинг нархи ошишига хизмат қилиши мумкин. Агар Лондон клуби жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, Фернандесни сотишга мажбур бўлиши эҳтимоли юқори. Шу сабабли, ярим ҳимоячи мавсум охирида «яхши таассурот қолдиришни» истамоқда.

Энцо Фернандес 2023 йилнинг январидан бери «кўклар» сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:45, 12.04.2026.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик