Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Мирко Еличич: «Динамо» каби жамоаларга қарши ўйнаш осонроқ бўлади»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 7-тури доирасида "Динамо"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Бу ўйиндаги кўп жиҳатларимиз менга ёқди, аммо ёқмаган жиҳатлар ҳам кўп бўлди. Биз буни кўриб чиқамиз, албатта.

— Темурхўжа Абдухолиқов ўтган йили «Бунёдкор»да ўйнаганида ҳам Самарқандда иккита гол урганди. Сиз буни ҳам ҳисобга олганмидингиз?

— У ҳозир яхши жисмоний ҳолатда. Одатда мен бундай статистикаларни кузатмайман. Темурхўжа тажрибали ҳужумчи ва бундай ҳолатларда нималар қилиш кераклигини билади. У бугунги босимга бой ўйинда ҳам ўзини кўрсата олди. У шу ёшида ҳам шундай темпда ўйнаётгани таҳсинга лойиқ.

— «Динамо»нинг голида «Локомотив» футболчилари нимани талаб қилишди? Улар ростдан ҳам ҳалол ўйинни сўрашганмиди?

— Ҳаттоки захирада ўтирган футболчилар ҳам фейр-плейга амал қилишлари керак. Бундай ҳолатда ҳакам ўйинни тўхтатиши керак эди. Бу пайтда исталган футболчи тўхтаб қоларди.

— «Динамо»нинг қандай нозик томонларини кўргандингиз?

— Жамоа ҳужумда агрессив ўйин кўрсатади. Биз эса бундан ўз устунлигимиз йўлида фойдаланишимиз керак эди. Жамоа ҳужумга ўтар экан, уларнинг айрим ҳудудлари очиқ қолади ва бундан фойдаланиб кетиш мумкин бўлади. Фақатгина ҳимояда ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин бўлган. Рақиб ҳужумкор футбол ўйнашни истар экан, улар билан футбол ўйнашнинг иложи бўлади.

— Яъни, бундай жамоаларга қарши ўйнаш осонроқ бўладими?

— Ҳа, десак ҳам бўлади. Бироқ рақиб таркибида маҳоратли футболчилар кўп эди ва уларга қарши туриб бериш осон бўлмади. Шунчаки улар ўйиннинг темпини сақлаб қолишга тайёр бўла олишмади. Лекин улар ҳужумкор ўйинни қураётгани жуда яхши ҳолат. Биз учун ҳам яхши, ҳудудлар очилади.

— Ҳисоб 2:0га етгандан кейин Сиз атай эътиборни ҳимояга қаратдингизми ёки «Динамо» ҳужумдаги агрессияни оширдими?

— Иккиси ҳам. Бундай пайтда одатда жамоалар эътиборни ҳимояга бериб, ҳисобни сақлашга ўйнайди. Лекин бу атайин бўлмайди, босим ошиб кетади. «Динамо» ҳужумкор футбол ўйин кўрсатганидан биз фойдаланиб кетдик. Шунчаки уларнинг ҳимоя чизиғида катта очилишлар бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятларга эга бўлгандик, лекин бундан фойдалана олмадик. Аслида бундан максимал фойдаланишни режалаштиргандик ҳам. Умумий олганда ўйин рақибларнинг босими остида ўтди.

— Ҳимоядаги ўйиндан мамнунмисиз?

— Ҳа. Мамнунман. Хатоликлар бор, буни тахлил қилмасак бўлмайди. Ўйин олдидан биз позисион тартибли ўйин кўрсатишни мақсад қилгандик.

— Бугун «Локо» асосан қарши ҳужумда ўйнади. Жамоа бугун иккинчи рақамли бўлиб ўйнашни мақсад қилганмиди?

— Биз ўз ўйинимизни қуряпмиз ва бунда рақибнинг ўйин услубига қарамаяпмиз. Бу бироз очиқроқ ўйин дейилади. Бу услуб футболчиларга ҳам маъқул келди. Бундай футболда бизда ҳам очиқ ҳудудлар бўлади. Мен жамоамнинг шундай футбол кўрсатишига тайёрман.

— Сиз узоқ вақт мобайнида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишладингиз. Қўл остингиздаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати Сизнинг талабларингизга қанчалик жавоб бермоқда?

— Йиллар давомида ёш ёки ёши катта футболчилар билан қандай ишлаганингиз ҳам муҳим. Шу орқали улар билан қандай ишлашингизни билиб оласиз. Ҳали ҳам Ўзбекистонда ушбу соҳани кенг қамровда биладиган мутахассислар кам. Иш ҳали ҳам ўша-ўша. Йиллар давомида футболчилар ўзгарса ҳам қандай меҳнат қилсангиз, шундай мевасини ҳам оласиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 01:30, 13.04.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик