Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Талабгорлар турнири. Жавоҳир Синдаров Накамура билан тезкор дуранг ўйнади. Гири катта устунликни ғалабага айлантира олмади

Баҳо:
+ | -

Кипрда ўтказилаётган шахмат бўйича 2026 йилги Талабгорлар турнири ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров учун муваффақиятли давом этмоқда. Мусобақанинг 12-турида Синдаров дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири Ҳикару Накамурага қарши дона сурди.

Ушбу баҳс 33-юришдаёқ дуранг натижа билан якунланди. Шахматчилар мазкур ўйин учун тахминан ярим соат вақт сарфлашди.

Мазкур натижа эвазига Жавоҳир турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Айни пайтда Синдаров 9 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳамюртимизнинг энг яқин таъқибчиси Аниш Гири хитойлик Вей-Йига қарши қора доналарда ўйнаб, ғалабага жуда яқин келди. Хитойлик шахматчи партия даовомида бир нечта хтоларга йўл қўйди. Аммо нидерландиялик гроссмейстер негадир ғалабага олиб борувчи йўлни топа олмай, ҳар сафар вазиятни тенглаштириб қўйди. 77-юришга келиб эса томонлар юришларни 3 марта такрорлашди ва дурангга имзо чекишди.

13 апрель — мусобақада дам олиш куни. 13 апрель куни эса Гири ва Синдаров ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу ўйинда дуранг ҳам Жавоҳирга муддатидан аввал чемпионликни тақдим этади.

15 апрелга қадар давом этадиган мазкур турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 14 турдан иборат мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 700 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:45, 13.04.2026.
Ўқилди: 2120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик