Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Интер» ҳимоячиси янги шартнома борасидаги музокараларга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби чап қанот ҳимоячиси Карлос Аугусто ўз келажаги ҳақида фикр билдирди.

«Нерадзуррилар» бразилиялик футболчи билан янги шартнома имзолашдан манфаатдор, бироқ тарқалган миш-мишларга кўра, футболчи жамоадаги ўз ролидан унчалик мамнун эмас, шу сабабли музокараларни бошлашга шошилмаяпти.

«Шартномани узайтириш? Бу борада муҳокамалар кетмоқда, лекин ҳозир бор эътиборим олдинда турган икки ойга қаратилган. Вазифамиз — жорий мавсум якунига қадар иккита кубокни қўлга киритиш. Шартномам ҳақида эса кейинроқ ўйлаб кўрамиз», — деди Аугусто А Сериянинг якшанба кунги баҳсида «Комо» устидан қозонилган ғалабадан (4:3) кейинги матбуот анжуманида.

27 ёшли латералнинг амалдаги келишуви 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:23, 13.04.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик