Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Барселона»нинг ёш иқтидори «Атлетико» билан баҳсгача тикланишга улгурмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Бернал Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечадиган муҳим баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

18 ёшли футболчи ой бошида тўпиғидан жароҳат олган эди, шу сабабли у «кўк-анорранглилар»нинг сўнгги икки ўйинида иштирок эта олмади. Diario AS нашрининг хабарига кўра, Бернал «матрасчилар»га қарши ЕЧЛ 1/4 финал жавоб учрашувигача тикланишга улгурмаяпти: ярим ҳимоячи ё оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдамида майдонга тушади ёки умуман ўйинда қатнашмайди. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни ва унинг қайтишини тезлаштиришни истамаяпти. Якуний қарор душанба куни қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» қарама-қаршиликнинг дастлабки баҳсида «Камп Ноу»да «Атлетико»га имкониятни бой берган (0:2). Жавоб ўйини сешанба куни, 14 апрелда бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:19, 13.04.2026.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик