Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Топ-клублар эътиборидаги француз

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи Англия Премьер-лигаси грандларининг трансфер мақсадига айланди.

CaughtOffside нашрининг хабарига кўра, 19 ёшли порлоқ юлдузни ўз сафига қўшиб олиш учун «Ливерпуль» ва «Челси» жамоалари кураш олиб бориш ниятида. Тахминларга кўра, «олчалар» (Борнмут лақаби) истиқболли француз учун тахминан 60 миллион фунт стерлинг (тахминан 69 миллион евро) талаб қилади.

Transfermarkt экспертларининг баҳосига кўра, Эли Жуниор Крупининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Англия чемпионатининг жорий мавсумида ёш ҳужумчи «Борнмут» сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Хусусан, футболчи сўнгги икки учрашувда «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:36, 13.04.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик