Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Челси» 28 йил аввалги антирекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни «Челси» ўз мухлисларини ранжитди. Лиам Росиньор жамоаси ўз майдонида «Манчестер Сити»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. «Аристократлар» барча учта голни танаффусдан сўнг ўтказиб юборишди.

Премьер-лиганинг сўнгги учта ўйинида «Челси» фақат мағлубиятга учради ва бирорта ҳам гол ура олмади. Ушбу давр мобайнида «аристократлар» «Ньюкасл» (0:1), «Эвертон» (0:3) ва мана энди «Манчестер Сити»га (0:3) имкониятни бой беришди.

Squawka нашрининг хабар беришича, «Челси» охирги марта Премьер-лигада кетма-кет учта ўйинда гол ура олмасдан мағлуб бўлиши ўтган асрда — 1998 йилнинг март ойида содир бўлган эди.

Кейинги турда «Челси» яна ўз уйида Манчестернинг бошқа бир жамоаси — «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:04, 13.04.2026.
Ўқилди: 796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик