Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Шерки «Арсенал» билан ҳал қилувчи тўқнашув олдидан ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки журналистлар билан суҳбатлашди. Якшанба куни француз футболчиси иккита голли узатмани амалга ошириб, «шаҳарликлар»нинг сафарда «Челси»ни тор-мор этишига (3:0) катта ҳисса қўшди. Хосеп Гвардиола жамоаси ўз майдонидаги ўзаро баҳс олдидан Премьер-лига жадвалида «Арсенал» билан орадаги фарқни олти очкогача қисқартирди.

«Мен ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпман — шунчаки жамоадошларим билан ўйнашни, мухлисларни хурсанд қилишни, Гехи, Холанд ва бошқаларга яхши паслар беришни хоҳлайман. Энди бизни «Арсенал»га қарши ўйин кутмоқда — бу энг муҳим баҳс!» — деди Шерки ўз интервьюсида.

«Манчестер Сити» келаси якшанба, 19 апрель куни «Этихад» стадионида «канонирлар»ни қабул қилади.

Киритилди: 13:17, 13.04.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик