Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Кристиан Ромеро мавсум охиригача сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Сандерленд»га қарши ўйинда (0:1) олган тизза жароҳати сабаб 2025/26 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда ESPN.

Манбанинг маълумотларига кўра, дастлабки тиббий кўриклар 27 ёшли аргентиналик футболчининг тизза пайлари шикастланганини кўрсатган. Жароҳатнинг қай даражада жиддий эканини аниқлаш учун яқин кунларда қўшимча текширувлар ўтказилади.

Ҳимоячи беш ҳафтадан саккиз ҳафтагача майдонга туша олмаслиги мумкин ва «Тоттенхэм» бу ҳақдаги расмий маълумотни яқин кунларда эълон қилади.

Шундай бўлса-да, Жаҳон чемпионати-2026 бошланишига икки ойдан кам вақт қолганини инобатга олсак, Ромерода турниргача тўлиқ тикланиб олиш имконияти мавжуд бўлади.

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи 32 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 06:17, 14.04.2026.
Ўқилди: 311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик