Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Наполи» ва футболчи ўртасида ҳал қилувчи музокаралар ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку барибир Неаполга қайтишига тўғри келади — бу сафар майдонга тушиш учун эмас, балки келажаги борасида музокаралар ўтказиш учун. Sport Mediaset нашрининг хабар беришича, Лукакунинг Италияга қайтиши роппа-роса бир ҳафтадан кейин — 20 апрель куни кутилмоқда.

Учрашув уч томонлама бўлади: «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис, бош мураббий Антонио Конте ва албатта, Ромелу Лукакунинг ўзи. Учрашувнинг энг эҳтимолли натижаси хайрлашув формуласини ишлаб чиқиш бўлади — Контенинг футболчига бўлган меҳри баланд бўлса-да, у ҳозирги вазиятга тоқат қилиши амримаҳол.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 32-тури якунларига кўра, «Наполи» дуранг ўйнаган бўлса-да, турнир жадвалида иккинчи ўриндаги мавқеини мустаҳкамлаб олди.

Киритилди: 08:28, 14.04.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик