Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Бруну Фернандеш: «Ҳамма нарса биринчи бўлимда бой берилди»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби АПЛ 32-турининг сўнгги ўйинида мағлубиятга учради. Бир киши кам бўлиб қолган «иблислар» ўз салоҳиятларини намойиш эта олишмади ва ўтказиб юборилган иккита голдан сўнг вазиятни ўнглай олишмади. Ўйин воқеалари ҳақида «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳамма нарса биринчи бўлимда бой берилди. Биз ўйинга киришиб кета олмадик. Рақибга жуда кўп бўш жой қолдирдик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун етарлича вақт бор эди, аммо буни уддалай олмадик. Танаффусда агрессивроқ ҳаракат қилишга қарор қилгандик, бироқ бу фойда бермади», — дея португалиялик футболчининг сўзларини келтиради BBC Sport.

Шунга қарамай, мағлубиятга учраганини инобатга олганда ҳам, «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида учинчи ўринни сақлаб қолмоқда.

Киритилди: 08:33, 14.04.2026.
Ўқилди: 610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик