Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари: Самвел Бабаян жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 10-апрел санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда U21 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.


Суперлига

«Машъал» – «Бунёдкор»

Суперлига 6-тури доирасидаги «Машъал» – «Бунёдкор» учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 67-дақиқасида «Машъал» футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Муртозаев ўйин тўхтаган вақтда рақиб жамоа футболчисининг қорин қисмига тирсаги билан зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан «Машъал» футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Муртозаевга нисбатан 2 та ўйинга четлатиш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилсин.


«Насаф» – «Андижон»

Суперлига 5-тури доирасидаги «Насаф» – «Андижон» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув давомида «Насаф» жамоаси вакили Алишер Турдиқулов учрашув расмийларига нисбатан қўпол муомала қилгани, ҳақоратли сўзлар ишлатгани аниқланди.

Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 63-моддасига асосан «Насаф» вакили Алишер Турдиқуловга нисбатан жарима интизомий жазо қўлланилсин.


«Навбаҳор» – «Машъал»

Учрашув ташкил этилишида бир қатор камчиликлар аниқланди: таркиблар ўз вақтида эълон қилинмаган, экранда ўзгаришлар кўрсатилмаган, видеоёзув тақдим этилмаган.

Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 73 ва 76-моддаларига асосан «Навбаҳор» клубига жарима қўлланилсин.

Шунингдек, 52-дақиқада «Машъал» футболчиси Муҳаммадали Алиқулов ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олган.

Қарор: жарима интизомий жазо.


«Динамо» – «Сўғдиёна»

Учрашувда махсус жиҳозлардан фойдаланиш бўйича талаблар бузилган.

Қарор: «Динамо» клубига жарима.

Шунингдек, Жалолиддин Жумабоев (90+2) вақтни чўзгани учун сариқ карточка олган.

Қарор: жарима интизомий жазо.


«Андижон» – «Навбаҳор»

«Андижон» бош мураббийи Самвел Бабаян томонидан ҳакамларга нисбатан кескин эътирозлар, майдонга чиқиш, ҳақорат ҳолатлари қайд этилди.

Қарор: Тартиб-интизом кодексининг 57, 61 ва 63-моддаларига асосан Самвел Бабаянга жарима қўлланилди.

Шунингдек, 55-дақиқадаги эътирози учун клубга огоҳлантириш берилди.

«Навбаҳор» вакили Абдурауф Ғуломов учрашув қайдномасига киритилмаган ҳолда техник ҳудудда бўлгани учун жазоланди.

Қарор: жарима ва лицензияси бекор қилинсин.


«Сўғдийона» – «Қўқон-1912»

Бир қатор футболчилар томонидан вақтни чўзиш ҳолатлари қайд этилди:
Шоҳрух Исоқов (70), Зоир Жўрабоев (81), Ойбек Нурматов (86), Шоҳрух Ғадоев (90+1).

Қарор: барчасига жарима интизомий жазо.


«Хоразм» – «Динамо»

Никола Стошич (90+4) вақтни чўзгани учун жазоланди.

Қарор: жарима.


«Сурхон» – «Бухоро»

Даврон Мерганов (56) вақтни чўзгани учун жазоланди.

Қарор: жарима.


«Машъал» – «Бунёдкор» (қўшимча ҳолат)

Влатко Стояновски (90+3) ҳакам қарорига эътироз билдирган.

Қарор: жарима.


ОКМК – «Сурхон»

Достонбек Турсунов (70) симуляция қилгани учун сариқ карточка олган.

Қарор: жарима.


«Нефтчи» – «Пахтакор»

Пахтакор футболчилари томонидан вақтни чўзиш ҳолатлари:
Рустам Турдимуродов (60), Санжар Қувватов (78), Башар Ресан (90+5).

Қарор: барчасига жарима интизомий жазо.


U-21 чемпионати

ОКМК U21 – «Сурхон» U21

Асрорбек Отахонов (76) рақибга зарба бергани учун қизил карточка олган.

Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация.


Шунингдек, «Нефтчи» – «Пахтакор» ҳамда «Қўқон-1912» – «Насаф» учрашувларида юзага келган ҳолатлар ҳозирда қўмита томонидан қўшимча ўрганилмоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:08, 14.04.2026.
Ўқилди: 1322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик