Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Дюгарри Шерки ҳақида: «У Олисе, Барколя ёки Дуэдан яхшироқми?»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Райан Шерки бошқа таниқли француз футболчиларидан устун эканлигига шубҳа билан қарайди.

«У кимдан фарқ қилади? У Олиседан яхшироқми? Барколяданми? Ёки Дуэданми? Шеркининг услуби нимадан иборат? Қолган барча футболчилар кўрми, оқсоқми ёки масхарабозми?

Барчамиз Шеркининг иқтидорли эканлигига қўшиламиз, лекин нима учун унга алоҳида муносабатда бўлишади? Пеп Гвардиола ҳам Шерки етарлича прессинг қилмаслигини тушунтирган эди. Биз биламизки, замонавий футбол ҳужумчилардан прессинг қилишни талаб этади.

Шеркига алоҳида муносабатда бўлиш — бу ҳамма прессинг қилиши керак бўлган пайтда унга дам олишга рухсат бериш демакдир. Мен унга бошқача муносабатда бўлиш керак эмас деб ҳисоблайман. Мутлақо йўқ, аксинча!» — деди Дюгарри.

Эслатиб ўтамиз, Райан Шерки 2025 йилнинг ёзида 30 миллион фунт стерлинг эвазига «Лион»дан «Манчестер Сити» сафига ўтган эди. Жорий мавсумда у «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 9 та гол ва 11 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 19:50, 14.04.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик