Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Артета: «Қўрқув нолга тенг»

Баҳо:
+ | -

Микель Артетадан Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «Спортинг»га қарши жавоб ўйини олдидан «Арсенал» футболчилари ва мухлисларига айтадиган гапи бор-йўқлиги ҳақида сўрашди. Португалиядаги биринчи баҳс «канонирлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

«Бир томчи ҳам қўрқув йўқ, фақатгина тоза олов. Бор гап шу.

Мен футболчиларда, мухлисларда ва ўзимда айнан мана шундай шижоатни кўришни истайман. Олдимиздаги имконият — шунчаки ақл бовар қилмайдиган даражада. Келинг, унга тик боқайлик, буни амалга оширайлик ва бор кучимизни ишга солайлик.

Олов. Мен ёняпман. Тамом. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мен жуда ҳаяжондаман. Бу даражага етиб келиш учун жуда кўп иш қилдим. Ушбу клуб билан нималар содир бўлганини яхши биламан. Бу — гўзал жараён.

Мен гўзалликни ва имкониятни кўряпман. Биз билан бир йўлда кетаётган барча инсонлар учун бу ишни охиригача етказиб қўймоқчиман. Мени ҳар куни мана шу нарса руҳлантиради. Қўрқув нолга тенг», — деди «Арсенал» бош мураббийи.

Эртага, 15 апрель куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида кечадиган баҳс олдидан Артетанинг бу сўзлари жамоадаги жанговар руҳни янада кўтаргани аниқ. Ўйин Тошкент вақти билан 16 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 20:26, 14.04.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик