Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

«Манчестер Юнайтед» Мартинеснинг четлатилиши бўйича апелляция беради

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» душанба куни Премьер-лига доирасида ўз майдонида «Лидс»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида «қизил иблислар» ҳимоячиси Лисандро Мартинес ВАР аралашувидан сўнг қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.

Аргентиналик футболчи рақиб ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюиннинг сочидан тортгани учун майдондан чиқариб юборилган. The Telegraph нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ушбу четлатиш бўйича апелляция беришга тайёрланмоқда. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳакамнинг бу қарорига мутлақо қўшилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик ушбу қизил карточкадан ғазабда эканлигини билдирган эди. Мураббийнинг фикрича, бу қарор ўйин тақдирига салбий таъсир кўрсатган.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Агар апелляция қабул қилинмаса, Мартинес жамоасининг кейинги муҳим ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Киритилди: 21:33, 14.04.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик