Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Салоҳ "ПСЖ"га қарши ўйинни захирадан бошлайди

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувида «ПСЖ»ни қабул қилади ва сафардаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилади.

Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. Асосий таркиб тахминан бир соатдан кейин эълон қилинади. Арне Слот ҳақиқатан ҳам мисрлик футболчини стартда туширмайдими, буни тез орада кўриб оламиз.

Маълумот учун, дастлабки учрашувда Салоҳ барча 90 дақиқани захира ўриндиғида ўтказган эди.

2025/2026 йилги мавсум якунида Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этиши аллақачон эълон қилинган. Демак, сешанба кунги баҳс Салоҳ учун «қизиллар» либосидаги Чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйин бўлиб қолиш хавфи бор.

Киритилди: 21:51, 14.04.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик