«Реал» устози Альваро Арбелоа «Бавария»га қарши жавоб учрашувида Орельен Тчуаменининг иштирок эта олмаслиги борасида ўз фикрларини билдирди. Француз футболчиси дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади.
— Тчуаменининг йўқлиги сизни қаттиқ ташвишга соляптими? — дея сўрашди Арбелоадан матбуот анжуманида.
— Бизда вариантлар кўп. Ушбу позицияда ўйнай оладиган футболчиларимиз бор: Камавинга, Тьяго, Себальос, Вальверде… Эртага майдонга тушадиган таркибни аллақачон билиб олдим. Улар менга катта ишонч бағишлашади. Захирадан майдонга тушадиганлар ҳам иккинчи бўлимда ёрдам беришлари керак, чунки ўйин жуда шиддатли кечади. Шундай таркибга эга эканлигимдан ўзимни имтиёзли ҳис қиламан, — деди Арбелоа.
Дастлабки учрашувда «Реал» ўз майдонида «Бавария»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.













