«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасида «Ливерпуль»га қарши кечган жавоб ўйинидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди.
Парижликлар «Энфилд» стадионида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, Сафонов эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
«Биз эслаб қоладиган оқшом. «Қуруқ» ўйин — ярим финал, бизни кут», — деб ёзди россиялик посбон.
Ярим финалда «ПСЖ» жамоаси «Реал» ва «Бавария» қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади. Эслатиб ўтамиз, ушбу икки гранд ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бугун тунда бўлиб ўтади.













