Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Брайан Робсон «Манчестер Юнайтед» сотиб олиши керак бўлган ўйинчи номини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Брайан Робсон ёзги трансфер ойнасида «қизил иблислар» таркибига қўшиб олиши керак бўлган футболчини кўрсатди.

«Эллиот Андерсон «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилиш учун менинг биринчи танловим бўларди», — деди Робсон No Tippy Tappy Football нашрига берган интервьюсида.

Эллиот Андерсон 2024 йилда «Ньюкасл»дан «Ноттингем Форест»га 41 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «ўрмончилар» сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда қатнашиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Андерсоннинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:05, 15.04.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик