Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

«Барселона» ва «Милан» ҳужумчиларни алмаштириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. ElNacional.cat нашри берган маълумотга кўра, Каталония клубига шу ёзда португалиялик футболчи билан шартнома имзолаш таклиф қилинган.

«Россонерилар» ўз ҳужумчисини Ферран Торресга алмаштириш вариантини кўриб чиқишга тайёрлар. Милан клубида испаниялик футболчининг универсаллиги юқори баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Рафаэл Леау «Милан» сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Ферран Торрес эса жорий мавсумда «Барселона» учун 44 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Киритилди: 20:13, 15.04.2026.
Ўқилди: 1323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик