«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳакам Славко Винчичнинг қарорларидан норозилигини яширмади.
Мадридликлар Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб баҳсида «Бавария»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Эътиборлиси, «қаймоқранглилар» Эдуардо Камавинга майдондан четлатилганидан сўнг ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди.
Ўйиндан сўнг микст-зонада журналистлар ёнидан ўтиб кетаётган инглиз футболчиси шундай деди:
«Бу шунчаки кулгили. Иккита фол — иккита сариқ карточка».
Беллингемнинг бу сўзлари ҳакам томонидан кўрсатилган карточкалар вазиятга мос бўлмагани ва ўта қаттиққўллик қилинганига шаъмадир.













