«Бавария» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Реал Мадрид»га қарши баҳсда (4:3) майдонга тушиб, янги рекорд ўрнатди. У 23 ёш 48 кунлигида Кўҳна қитъанинг энг нуфузли клублар турнирида 50 та ўйин ўтказган тарихдаги энг ёш германиялик футболчига айланди. Бу ҳақда Squawka нашри хабар бермоқда.
Шу тариқа, Мусиала мюнхенликларнинг собиқ афсонаси Томас Мюллер томонидан 2013 йилнинг ноябрь ойида ўрнатилган рекордни янгилашга муваффақ бўлди.
Мусиаланинг бу ёшида бундай тажрибага эга бўлиши унинг нақадар юқори даражадаги иқтидор эканлигини яна бир бор исботламоқда.













