Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Арсенал» — жорий Чемпионлар Лигасида бирор марта мағлуб бўлмаган ягона клуб

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди. 1/4 финал жавоб баҳсида «канонирлар» Лиссабоннинг «Спортинг» клуби билан дуранг (0:0) ўйнашди ва мусобақанинг ярим финалига йўл олишди.

Жамоалар ўртасидаги бир ҳафта олдин бўлиб ўтган дастлабки учрашув лондонликларнинг кичик (1:0) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Микель Артета шогирдлари жорий турнирда (умумий босқични ҳам ҳисобга олганда) ўтказилган 12 та ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозониб, 2 тасида дуранг қайд этишди.

Чемпионлар Лигасининг 1/2 финалида «Арсенал» Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал «матрасчилар» икки ўйин натижасига кўра «Барселона»ни (2:0, 1:2) мусобақадан чиқариб юбориб, ярим финалга йўл олган эдилар.

Киритилди: 05:21, 16.04.2026.
Ўқилди: 771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик