Каталониянинг «Барселона» клуби Миланнинг «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳеч кимга сир эмас.
Италиялик манбалар, хусусан, нуфузли журналист Маттео Мореттининг хабар беришича, айни дамда томонлар футболчининг эҳтимолий трансфери учун қулай формула излаш билан фаол шуғулланишмоқда.
Ушбу келишувнинг бир қисмига «Барселона» тарбияланувчиси, 20 ёшли қанот ҳимоячиси Эктор Форт ҳам киритилиши мумкин. Агар Бастони Мадрид ёки бошқа жамоага эмас, айнан Каталонияга йўл оладиган бўлса, Форт «Интер» учун компенсациянинг бир қисми сифатида таклиф этилиши кутилмоқда.













