Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Турнир қироллари?»: Олисе «Реал» ҳақидаги саволга кулиб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» вингери Майкл Олисе Чемпионлар лигаси чорак финалида Мадриднинг «Реал» клуби устидан қозонилган ғалабадан сўнг ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

Венсан Компани шогирдлари ўз майдонида кечган жавоб баҳсида иродали ғалабани қўлга киритишди — 4:3. Олисе 94-дақиқада учрашувдаги сўнгги гол муаллифига айланди. Икки ўйин натижасига кўра мюнхенликлар 6:4 ҳисобида зафар қучишди.

— Турнир қироллари устидан қозонилган ғалабадан кейин таассуротларингиз қандай? — дея сўради журналист француз футболчисидан.

— Турнир қироллари? — деб қайта сўради Олисе кулиб.

— «Реал» Чемпионлар лигасида 15 марта ғолиб чиққан.

— Ҳа, тушунарли, — дея жавоб қайтарди ўйинчи.

Ярим финалда «Бавария» мусобақанинг амалдаги ғолиби — «ПСЖ» билан тўқнаш келади.

Киритилди: 12:30, 16.04.2026.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик