Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Гюлер: «Бундай бўлиши керак эмас эди...»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоасининг Чемпионлар лигасини тарк этганига муносабат билдирди.

Испания гранди чорак финалда «Бавария»га умумий 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, энг нуфузли еврокубокдаги иштирокини якунлади. Мюнхендаги жавоб учрашувида «қаймоқранглилар» 89-дақиқагача 3:2 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, якунда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. 86-дақиқада Эдуардо Камавинга майдондан четлатилди ва бу қарор «Реал» вакилларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

«Бундай бўлиши керак эмас эди. Биз жуда афсусдамиз. Биз албатта қайтамиз. Hala Madrid», – деб ёзди ижтимоий тармоқларда учрашувда дубль қайд этган Гюлер.

Туркиялик футболчи ўйиннинг 34-сониясидаёқ Мануэль Нойернинг узатмадаги қўпол хатосидан фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада жарима зарбасидан гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:48, 16.04.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик