Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

«Ювентус» АПЛдаги ўйинчини Италияга қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Дестини Удоджи А Серияга қайтиши мумкин.

Журналист Мирко Ди Наталенинг маълумотларига кўра, «Ювентус» футболчи билан шартнома имзолашдан манфаатдор. Турин клуби ўйинчини ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаб олди. Агар «Тоттенхэм» жорий мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигасини тарк этса, Удоджининг трансфери амалга ошиши эҳтимоли янада ортади.

Дестини Удоджи 2022 йилда «Удинезе»дан 18 миллион евро эвазига «Тоттенхэм»га ўтган эди. Унинг «шпорлар» билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:01, 16.04.2026.
Ўқилди: 456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик