«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз АПЛнинг 33-тури доирасида бўлиб ўтадиган марказий учрашув борасида ўз тахминларини билдирди.
«Менимча, «Сити» осонлик билан ғалаба қозонади. Бу жуда қулай ғалаба бўлади. Фақат кимдир қизил карточка олиб ёки аҳмоқона иш қилиб қўймаса бўлгани. Улар хотиржам ютишади деб ўйлайман. Ҳисоб 2:0 ёки 3:0 бўлади», — деди Скоулз The Overlap подкастида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу муҳим баҳс якшанба куни Манчестерда бўлиб ўтади. Айни дамда «Арсенал» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, бироқ «шаҳарликлар» билан орадаги фарқ қисқариши мумкин.













